Қарор қабул қилиш

Ассалому алайкум! Устозлар, Исломда бирор қарор қабул қилишга қийналса, истихора қилишни биламиз. Аммо тез қарор қабул қилиш керак бўлиб қолса нима қиламиз? Мисол учун олдимизда икки йўл турибди, шунда бир тангани олиб Аллоҳга дуо қилсак ва осмонга отиб бир томони тушса бир йўлни, ёки иккинчи томони тушса иккинчи йўлни танласак бўладими? Қуръа ташлаш ҳақида озгина тушунтириб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ўринда намоз ўқимасдан ҳам истихора дуоси ўқилади. Исломда танга ташаш каби ишларга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:44 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar