Шайтоннинг тахти

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Сизлардан шайтоннинг тахти ҳақида сўрамоқчидим. Масонлар ҳақидаги видеони кўргандим. Унда шайтоннинг тахти денгизда, Бермуд учбурчагида эканлиги айтилган экан. Шу гап ростми? Исломда бу ҳақида қандай маълумотлар бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бермуд учбурчагида эканлиги бу таҳмин холос. Мусулмон киши ғайбга тегишли ишларда ёки ўзи кўрган нарсаларга ишонади, ёки оят ҳадисга ишонади. Бу борада оят, ҳадис келмаган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:48 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar