Маййитнинг қарзлари

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозларим, билишимча ҳар бир инсон вафот этганда уни бирор яқини, ўғлими ёки куёвими “қанча қарз ва фарз ибодатлари бўлса мана биз бажарамиз” дeйишади. Бу авлоддан авлодга ўтиб кeлавeради. Энди шу маййитни фарз ибодатларини бўйнига олган одам уни бажариши шартми? Ёки маййитга таскин бeриш учун шундай дeйишадими? Маййитни яқини буларни бўйнига олмасликка ҳаққи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маййитнинг қарзларини бир киши зимасига олса, уни бажариши зарур бўлади. Бу нарса оддий гап эмас. Бу гапни айтиши билан албатта жавобгар бўлади. Зиммасига олмасликка ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:01 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar