Танишув веб сайтлари

Ассалому акайкум устоз. Интернетда компютерга оид видео дарсликларни реклама қилиш сабабли 100$ ва меҳнатимни сарф қилиб 200$ даромад қилишни ўргандим. Одамларга фойдали билимни тарқатиш савобли амал деб биламан. Бизни миллатимизга мансуб бўлмаган одамлар учун ташкил қилинган танишув сайтларини реклама қилиб даромад қилиш ҳам мумкин экан. Лекин, шундай танишув сайтларини реклама қилиш орқали даромад қилсам, касбим ҳалол бўладими ёки йўқ, билмаяпман. (Яъни бундай сайтларга одам таклиф қилиш сабабли пул тушади, олдинги холатда эса сотилган дискдан фойда келади. ) Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шу билан бирга танишувлар кўпроқ шариатга тўғри келмайдиган натижаларга сабаб бўлади. Шунинг учун бундан четланинг.



28 Апрел 2022, 18:38 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar