Маний чиққанда

Ассалому алайкум. Саволим ноўрин бўлса узур сўрайман. Ҳозир кўп уйланмаган ёшларда таҳоратдан олдин ёки умуман ҳожат қилганда, оз миқдорда кичик ҳожат билан маний қўшилиб чиқса ғусл қилиш зарурми ёки таҳорат қилишнинг ўзи кифоями?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Маний ташқарига чиқишидан олдин бирор нарсани кўргандик, эшитганлик ёки ишқаланганлик туфайли белдан шаҳват билан қўзғалган бўлса, ғусл вожиб бўлади. Бошқа суратда вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

28 Апрел 2022, 18:38 | Савол-жавоблар | 154 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar