Катетр сабаб тахоратда узрли холат

Ассалому алайкум! Томир ингичкалиги сабаб қўлга яъни кафтининг орқа томонига катетр улаб 10 кунга бинт билан ўраб боғлаб қўйилса. Яъни тўлиқ личена олиб бўлингунча шу вақт оралиғида тахоратни шу ерига сув теккизмай тахорат қилиб намозини адо этса жоизми? Бинт ечилса катетр чиқиб кетади. Хар сафар томирга тушиш анча қийин, томирлар мўрт, ингичка ёрилишга мойил.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Бинтнинг устига масҳ тортиб қўйса бўлди. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 10:57 | Савол-жавоблар | 136 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar