Мусофир талаба

Ассалому алайкум! Мен талабаман мен уқийдиган шахарда ижарага тураман. Уйим ўқиш жойимдан 143 км узоқда, хар хафта ёки 2 хафтада бир уйга келиб уйдагиларга қарашиб яна ўқишга қайтаман. Мен 15 кундан кўпка ёки 15 кундан кам туришга ният қила олмайман шароитим хар хил бўб қолади. Мен намозимни каср қилиб ўқийманми? 2) Агар қаср қилиб ўқийдиган бўлсам масжидда имомга эргашганда муқим кишидек иқтидо қиламанми? 3) Аллоҳу алам қаср қилиб ўқиганда суннат намози соқит бўлади, витир намозичи? 4) Мен каби уйи 90кмдан узоқ бўлган хонадошларим билан жамоат бўлиб қаср қилиб ўқисак бўладими? 5) нафл намозларичи? масалан тахажжуд намози ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳолатингизга қаранг, 15 кеча кундуз туришингиз аниқ бўлса ниятни қилинг ва муқим бўлинг. 2 хафтадан ошмаслиги аниқ бўлса сиз мусофирсиз. 2). Ҳа. 3). Суннат ҳам витр ҳам соқит бўлмайди. 4). Сиз каби бўлса ҳа. 5). Бўлади. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 11:05 | Савол-жавоблар | 190 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar