Ҳаром калбасалар ҳақида

Ассалому алайкум! Хўжайиним таркибида чўчқа гўшти мавжуд бўлган калбаса сасискалар олиб келадилар мен бу нарса ҳаром олиб келманг деб айтсам мен ишлаб топган ҳалол пулимга сотиб олдим демак ҳаром эмас дейдилар ва фарзандларимизга ҳам едирадилар мен пишириб бераман ўзим емайман (авваллари билиб билмай еганман бунинг учун товба қиламан) лекин шу товада шу ёғда тухум ва бошқа нарса пишириб ейман. Саволим пишириб берганим учун мен ҳам гуноҳкорманми? Калбаса пиширилган ёғни қолганига таом таёрлаб есам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ҳаром нарса қўшилгандан кейин ёғ ҳам ҳаром бўлади. Ҳаром нарсани ҳалол пулга сотиб олса ҳалол бўлади деган гап ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 13:27 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar