Савдодаги насия

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, телефон дўконида ишлаймиз. Баъзи брендлар ўз маҳсулотларини пулга эмас насияга, сотиб беришимиз учун бериб кетишади. Муддат ҳам қўйишмайди, товар нархларини айтиб, қанча фойда қилсангиз ўзингизга дейишади. Анча пайт сотилмаган товарларни олиб кетишади. Савол: Биз пул сарфламай, бировни  муддатсиз берган товарини сотиб фойда қилган пулимиз ҳалол ҳисобланадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар вазият худда сиз айтгандек бўлса, бу насия савдоси эмас вакиллик ҳисобланади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкдан маълумот оласиз. https://fiqh.uz/maqola/690

28 Июл 2022, 09:50 | Савол-жавоблар | 138 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar