Сибирский здоровя маҳсулоти

Ассалому алайкум! Ойимлар бетоб болганларида уларга сибирский здоровя диган БФҚ олиб даволанишни маслаҳат беришди.ойим ҳар бир олган дориларида ҳисобларига қанчадир миқдорда (жуда ҳам оз) фоиз ёзилип кейинги оладиган дорилари сал арзонга тушаркан.ойимнинг номларидан коп қариндошларимиз ҳам шу дориларидан олиб истемол қилишди.Фарзандларимга ҳам ичирдим.имунитетлари анча мустаҳкам болди. Бу рибо болип қолмадими. Агар рибо болса копчилик оила азоларимиз истемол қилишди шу қаторда фарзандларим ҳам энди нима қилсак болади
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ойингизга ўзларини фойдаларидан ўтиб бериб арзон берса ва у нарса таркибида ҳаром аралашмаган бўлса олиб ичишлари жоиз. Аммо орқаларида одам қўшсалар тармоғига одам олиб келиб бергани учун ҳақ ёки бонус ёки очколар олса жоиз эмас. Чунки бу тармоқли маркетинг бўлиб, Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!

6 Август 2022, 18:22 | Савол-жавоблар | 183 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar