Қандай қилиб қайтараман ?

Ассалому алайкум! Ман ёшлигимда бo‘ган нарсалани кo‘п эсломасам ҳам негадир қилган гуноҳларими хаммасини эслиман бохчага бормасимдан олдин ман марожни ейиш учун адами укаларини пулидан пул o‘ғирлаганман шуни аниқ эслиман ҳали мактабга чиқмагандим тахминан 4 ёки 5 ёшларимда чунки мактабга 5 ёшимдан борганман o‘ша o‘ғирлаган пулларимни неч пуллигини билмиман эсломаяпман шулани қанақиб қайтарсам бo‘лади ёки каффорот учун нимадир қисам бo‘ладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етишингиздан аввал қилган ўғирлигингиз учун гуноҳ ёзилмаган. Аммо ўша инсоннинг ҳаққи сизнинг зиммангизда қолиб кетган. Охиратда бундан сўраласиз. Шунинг учун ҳозироқ ўша инсонни топиб, ўғирлаганингизни қайтаринг ёки розилигини олинг. Валлоҳу аълам!

3 Сентабр 2022, 17:32 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar