Бўйдоқ болага эҳтирос билан маний келса
Ассалому алайкум! Бойдоқ болага эҳтирос билан ёки эҳтирос йўқ пайтда яни тинч юрганда маний келса ғусл қилиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маний чиқса ғусл вожиб. Агар чиқаётган нарса мазий бўлса ғусл вожиб эмас, балки таҳорат кифоя. «Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда лаззат билан отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина, ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганида ҳўлликни кўриб, маний деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
1 Октабр 2022, 18:27 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар