Қийин ахволга тушиб қолдим

Ассалому алайкум! Ман яқинда кафе стоянкасига кирип мошинадан тушмохчи бўлдим эшикни очканимда ёнимдаги бошқа бир мошинани эшигиша тегди ва натижада билинмас даражада қирилди. Эгасини роса куттим чиқмади. Ойнасига номермимни ёзип қолдирдим телефон қилмади. Кафега борип камерами очтирмохчи бўлдим лекин имкони йўклинини айтишти фақатгина бошлиқ рухсат берса очамиз деди. Бошлиқ эса чет элга кеткан ва 15-20 кунларда қайтишини айти. Лекин у вақтта камерадаги видеодар автаматик равишда ўчип кетади деди. Хозир кўнглим хижр топишка харакат қилдим лекин топа олмадим. Мошинани номермимни ёзип олишкаям эсимга келмади. Маслахат берин нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам ўша инсонни топишингиз ва розилигини олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

7 Октабр 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 127 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar