Кредит олиш

Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Мен тадбиркорман. Менга хизмат кўрсатаётган банк мен учун давлат божхонаси ҳисобига пул ўтказиб берса ва мен бу пулни 2 йил давомида 18% устама қўшиб банкга қайтарсам бўладими ёки бу рибога кирадими? Бу саволни беришимга сабаб, банк пулни менинг ҳисоб ракамимга ёки кўлимга нақд бермаяпти, балки менинг номимдан божхонага тўлаяпти. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Рибога киради. Чунки 18% устама олмоқда.

29 Апрел 2022, 06:40 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar