Отани розилиги

Ассалому алайкум! Отам ичкиликка берилган Аллоҳ ҳидоят қилсин. Мендан пул сўраб ҳам ичади. Ошим бор эди, тўйга бораман деб турли баҳоналар билан мендан пул олиб ичиб келади. Райини қайтаришга қурбим етмаяпти. Куни кеча ичиб тел қилганида жавоб бера олмадим сабаби бор. Кейин мендан ранжиб; энди сенга телефон ҳам қилмайман пул ҳам сўрамайман деб ранжиб қолдилар. Пулимни отам учун аямайман, ичишга сўраятганини билиб туриб бериб ич этим эзилиб кетади. Отамга оқ бўлмадиммикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ичкиликка пул бермаганингиз учун оққ қилса ўтмайди. Сиз отангизни ичкиликка муккасидан кетганларни даволовчи шифокорга кўрсатинг. Валлоҳу аълам!

14 Октабр 2023, 14:25 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar