Ҳаром гўшт солинса

Ассалому алайкум! Асли гўшти ҳалол бўлган қўй ёки товуқ каби ҳайвонлар бисмиллаҳсиз сўйилиб овқат қилинса, овқатни суви кийимга сачраса, шу кийимда ўқилган намозни қайтадан ўқиш керак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша сув нажасдир. Кийимга теккан ўша суюқ нажосат пиёланинг кетичалик миқдордан кўп бўлса намозни ман қилади. Валлоҳу аълам!

14 Октабр 2023, 15:15 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar