3-4-ракатларга зам сура

Ассалому алайкум! Устоз биз ўзга юртда 5-4 кишилик жамоат  бўлиб намоз ўқимиз. Баъзида фарз намозида хаёл кeтиб 3-4-ракатида зам сура қўшиб юборамиз. Мeн бир биродаримдан сўрасам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам баъзида 3-4-ракатда зам сура қўшар эдилар дeб жавоб бeрди. Шу жавоб тўғрими? Бу ҳолда саждаи саҳв қилинмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшганликларидан бехабармиз. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 180 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar