Аёлларга хос иш

Ассалому алайкум! Мен мусофир юртда озгина бетоб бўлиб балницага тушдим у ерда ўзимизни аёлар қизлар санитарка бўлиб ишлашар экан у ерда ғайри динлар ва бизлар хулас номахрам хамма. Уларга мен сизларга бу жойга ишлаш нотўғри сизлар пул учун хамма ишни қилманглар шаритимизга махрам номахрам деган нарса бор сизлар бегона қолаверса ғайридин булар сизлар уларни тагини тозалаб таглик кийгизяпсила бу мумкин эмас эркака эркак қарайди дедим. Улар бўлса “булар касал қараш мумкин, бизага ақл берма” деган гапларни қилади. Шунда динимизга шунакалар учун бирон енгилик борми? Номахрам эркакларга қараса бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Тиббий малакани талаб қилмайдиган ишларда беморнинг авратини фақат унинг хотини поклаши керак.  Валлоҳу аълам!

14 Декабр 2023, 18:06 | Савол-жавоблар | 0 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar