Қариндошлар ўртасидаги никоҳ

Ассалому алайкум! Бу каби савол олдин ҳам берилган бўлсада мани саволим бироз бошқачароқ. Онам манга ўзини синглисини қизи (холами қизи)ни олиб бермоқчи лекин ўз ўрнида дадам ҳам ўзини аммасини қизига уйланган шу сабабли вазият бироз чигаллашади. Онам фақат шу қиз (холами қизи)ни келин қиламан деб туриб олган шунга нима маслаҳат берасизлар. Ирсиятни ҳам ўйлашим керак онами қарорини ҳам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шаръий жиҳатдан монелик йўқ. Қолгани ўзингизнинг ихтиёрингизда. Валлоҳу аълам!

4 Январ 2024, 10:01 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar