Қарздорни қарғагандим

Ассалому алайкум! Бир кишига қарз берудим. 3 ойда бераман деб йўқ бўлиб кети, 6-7 ойдан кегин ушлаб олдим қарзни сўрасам бермиман деб бўйин товлади. Қарз болангни ўлигига буюрсин деб қарғадим ва кетдим. Орадан 2 йил ўтиб энди пулни қайтаряпти кечирим сўраб. Энди шу пулни олсам манга халолми харомми? Нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Модомики у сизнинг ҳаққингиз экан олсангиз бўлади. Аммо ўша жанжалда қарздан кечдим деган бўлсангиз энди уни талаб қилиб олишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

13 Январ 2024, 10:58 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar