Қазо намозларини хисоблаш ва ўқиш

Ассалому алайкум! Танишим илтимос қилди: Ёши 50да. Қазон намозларини қандай ҳисобласин? Қачонлардир ёшлигида намоз ўқиган, лекин аниқ хисоби йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Балоғатга етган вақтидан бошлаб ҳисоблаб ўқийди. БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати: 1. Тушида булғаниши; 2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши; 3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади. Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир: 1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди; 2. Тушида булғаниши билан; 3. Ҳомиладор бўлиши; 4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 09:03 | Савол-жавоблар | 165 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar