болани нечи ёшгача эмизиш керак

Ассалому алайкум. 2 ёшга тулмаган эгизак бир угил бир киз фарзандлари бор аёллар фарзандларини сутдан чикариб рамазонда руза тутса буладими ёки 2 ёшгача эмизиш шартми.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Икки ёшгача эмизиш шарт эмас. Қуръони Карим ояти эмизиш тўлиқ бўлиши ҳақида. Ундан олдин бола, ўзи таомланадиган бўлса, эмизиш шарт эмас.

29 Апрел 2022, 13:58 | Савол-жавоблар | 156 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar