Зикр тушириш ҳақида

Ассалому алайкум! Айрим давлатларда  инсонлар жамоа билан айлана бўлиб, майда қадамлар билан сeкин югуришиб ва қарсак чалишиб «рақсга тушишади». Ушбу ҳолатни улар зикр тушиш дeб аташар экан. Бу амални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида қилганларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу амал шариатга зиддир. Қадимдаги машойихлардан баъзилари шундай ҳолга тушган бўлсалар, буни тасаввуф тилида “ғолабатул ҳол” дейилади. Яъни ўзини-ўзи бошқаролмай қолишдир. Бу худди 10 йил фарзанд кўрмаган инсон ўғил фарзанд кўрса, хурсандчилигидан ўзини бошқара олмай турли ҳаракатлар қилгани кабидир. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 20:01 | Савол-жавоблар | 154 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar