Шундай оят борми?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Қуръонда ер сайёраси думолоғлиги ҳақида айтилган оят борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! وَالْأَرْضَ بَعْدَ ذَلِكَ دَحَاهَا۝ 30. Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди. Инсон ер куррасидаги мавжудотларнинг биттаси, холос. Ернинг ўзини яратган, шундай улкан нарсани турли шаклларга солган Зот – Аллоҳ унинг ичидаги нарсалардан бири бўлган одамларни ўлганларидан кейин қайта тирилтира олмасмиди?! ("Тафсири ҳилол" китобидан “Назиъаат” сураси). Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 00:08 | Савол-жавоблар | 142 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar