Келинлик хизмати

Ассалому алайкум! Оиламизда 23 ёшга етган, лекин ҳали уйланмаган қайнукам борлар. Уларнинг кийимларини (ҳатто ич кийимлари) ювиш, тахлаш, хоналарини йиғиш, ётоқларини йиғиш келинлик хизматларимдан бири. Баъзан балоғат ёшидаги йигитнинг нарсаларини йиғишга уялиб кетаман. Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу сизни келинлик вазифангиз эмас. Қўлингизни ҳам текизманг. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 01:51 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar