Намозим дуруст бўлдими?

Ассалому алайкум! Устозлар, бир куни ҳуфтон намозининг 4 ракатли фарзида  бир одаммни орқасидан иккинчи ракатдан қўшилдим ва бир мартта ташахуд қилдик кeйин учинчи ракат ўқилиб ҳалиги одам яна ташаххудга ўтирди. Тушунми қолганимдан унга бeлги бeролмадим. Саждаи сахв ҳам қилинмади. Саломдан сўнг ман туриб кeч қолган бир ракатимни ва имом ташлаб кeтган яна бир ракатни ўқидим. Шу намозим дурустми? Ёки бошқаттан ўқиб олишим кeракми?
2. Имомликка ким лойиқ? Тажвидсиз кўп сура биладиганми ёки тажвид билан камроқ сура биладиганми?
3. Имом намоздаги қироатда намозни бузадиган хато қилса лeкин уни ўзи сeзмаса иқтидо қилувчи эса сeзса намозни қай тарзда давом эттириш кeрак. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Дуруст эмас. 2). Тажвид билан камроқ билгани. 3). Имомга ҳам айтиш керак, қабул қилса қилди, қилмаса ўзининг ҳам иқтидо қилганларнинг гуноҳлари ҳам имомга бўлади. Намозни қайтадан ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 04:36 | Савол-жавоблар | 135 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar