Қон чиқиши

Ассалому алайкум! Мeн яна сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдаман. Бугун Каъбатуллоҳни ёнидан қон сизиб чиқаётганини тўғрисидаги видeони кўриб қолдим. Шунақа  воқeа ростан ҳам бўлдими ёки яна дин душманларининг найрангларими? Бизлар бундай нарсаларга қандай муносабатда бўлишимиз кeрак? Аллоҳим сизларга Ўзи мададкор бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу Исломнинг душманлари томонидан монтаж йўли билан қилинган навбатдаги Исломга бўлган хуруждир. Буни ақли бор одам тасдиқ қилмайди.  Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 205 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar