Исмлар?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилаётган хайрли амалларингизни қабул этсин!
Рухсатингиз билан савол бeрсам: Абдуроҳман ёки Абдураҳмон қайси бири афзал?
2). Аллоҳнинг гўзал исмларидан қай бирларини бандага қўйиш ножоиз? Излаш хизматидан топа олмадим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَحَبَّ أَسْمَائِكُمْ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَИбн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. عَنْ أَبِي وَهْبٍ الْجُشَعِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، وَأَصْدَقُهَا حَارِثٌ وَهَمَّامٌ، وَأَقْبَحُهَا حَرْبٌ وَمُرَّةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُАбу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар.Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир.Шарҳ: «Ҳорис» – касб қилувчи, «ҳаммам» – аҳамият берувчи, «ҳарб» – уруш, «мурра» – аччиқ дегани. Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда: 1. Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар. 2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар. 3. Эзгуликни акс эттирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммом каби исмлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 2). Фарзандга Аллоҳ таолонинг гўзал исмларининг барчасининг олдига “Абд” қўшимчаси билан исм қўйса бўлади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 07:52 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar