Мактабдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Мен ёшим 16да 9-синф ўқувчисиман. Ҳозирда бизнинг мактабда ўқтувчиларимиз айниқса ёш  ўқтувчиларимиз жуда очиқ кийинишади. Яъни тор шимда, ёки калта юбкада ва ҳоказо. Яна тавсирлашга тилим бормайдиган даражада. Уларни юзларига қарамайман десам иложи йўқ, чунки ормиздаги масофа узоқ шунинг учун устозлар бошдан оёқ кўринади. Устозга бу ҳолларда қарашим гуноҳ ёки кўз зиноси бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қасд билан қараш мумкин эмас. Бехосдан ва ҳожат юзасидан кўз тушса, гуноҳ эмас. Аммо тезда кўзни узиш керак. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33851.0 https://savollar.islom.uz/savol/30047 https://savollar.islom.uz/savol/94923

30 Апрел 2022, 13:17 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar