Милк қонаш

Ассалому алайкум! Рўзадор инсонни бурни қонаса, қон ичга кeтса рўза очилади дeб ўқидим, тиш қонаса ҳам очиладими? Милки шамоллаган инсонларни милки тeз-тeз қонаб туради. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Икки ҳолатда ҳам ичи(томоқ)га кетиб қолса очилади. Шуннг учун бундай касали бор инсонлар оғзида тамини сезса, тезда тупуриб ташлаши керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 15:21 | Савол-жавоблар | 193 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar