Қиёмат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда мeнинг энг бадбахт умматларим қолади дeганмилар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ لاَ تَقُومُ السَّاعَةُ إِلاَّ عَلَى شِرَارِ النَّاسِ  Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат ёмон одамлар устида қоим бўлур», дедилар». عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لاَ تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى لاَ يُقَالَ اللهَ اللهَ فِي الأَرْضِ [فِي الأَرْضِ: اللهُ، اللهُ] Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида Аллоҳ, Аллоҳ, деб айтувчилар қолмагунича қиёмат қоим бўлмайди», дедилар». Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 19:19 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar