КОКА-КОЛА хакида
Ассалому алайкум хурматли Устоз! Дин йулида килаётган хизматларингизга АЛЛОХ мададкор булсин ва бу хизматларингизни икки дунёда яхшилик билан мукофотласин! Устоз якинда бир илмли киши билан сухбатда булганимизда у киши КОКА-КОЛАни харом деди, биз КОКА-КОЛАнинг харом булиши учун кандай хужжат бор десак, хужжат шуки ( агарда бир стаканга кока-колани куйиб устидан озгина "жигар, ёки гушт парчаси" ташласангиз гуштларни ковургандай кисиб оппок холга келтиради, бу текширилган нарса, энди Пайгамбаримиз(с.а.в)нинг шу мазмундаги хадислари бор" Хар бир фойдали, покиза неъматлар халолдир; зиёнли, ифлос нарсалар харомдир". Энди агарда бир стакан кола озгина гушт парчасини шу ахволга келтирса, бир литр кола одамнинг вужудига канчалар зиён беришини узингиз тушунинг. Шундай экан мусулмон инсон узига зиён берувчи нарсалардан бу "хадиси шариф"га биноан йирок булиши керак.) деди.Устоз саволим шуки кока-колани ичиш мумкинми ёки мумкин эмасми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур кишининг гапи нотўғри. Мазкур ичимликни ҳаромлиги ҳақида ишончли фатво йўқ.
30 Апрел 2022, 19:41 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур кишининг гапи нотўғри. Мазкур ичимликни ҳаромлиги ҳақида ишончли фатво йўқ.
30 Апрел 2022, 19:41 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар