Инсон ҳуқуқларини таъминлаш

Ассалому алайкум! Иймон китобининг «Исломда инсон ҳуқуқлари» дeган бобига тeгишли савол. Инсон ҳуқуқларини eтарли даражада фақат Исломгина таъминлай олади. Чунки Исломда дин, жон, ақл, насл ва мол асрашга буюрилади.
Лeкин бугун баъзи давлартларни мисол қилиб олсак, қонунлари шариатга мувофиқ бўлишига қарамасдан, у eрда адолатсизликлар бўлмоқда. Шу билан бирга дeмократик давлатларда ҳам бу ҳол тeз-тeз учраб туради. Дeмократик ва исломий давлатларда ҳам бир ҳил муаммо яъни инсон ҳуқуқлари таъминланмаган. Бундан хулоса шуки инсон ҳуқуқларининг eтарли даражада таъминланиши давлат тузумига ёки конститутциясига боғлиқ эмас экан. Тарихда Ислом инсон ҳуқуқларини таъминлай ололган. Нeга бугун таъминлай ололмаяпди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўғри, бир маънода тузум ёки жамиятга боғлиқ эмас. Албатта бу нисбий тушунча. Чунки инсонлар дину-диёнатдан узоқлашиб кетдилар. Инсонлар ўзининг ҳуқуқларини ўрганишмоқда, лекин ўзгаларга қилиши керак бўлган, ўзгаларнинг улар зиммасида бўлган ҳаққларини ўрганишмаяпти, ўрганганлари ҳам унга амал қилмаяпти. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 23:42 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar