Ҳаражатларини тўласа закотга ўтадими?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, закотни Ҳажга бораётган кишига берса бўладими? У кишининг пули етмаса ҳаражатларини тўласа закотга ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар ҳажга кетаётган одамнинг моли нисобга етмаган бўлса закотни берса бўлади. Ёки у киши қарз олиб ҳажга бориб келганидан кейин, қарзини закотдан адо қилса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 00:26 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar