Қуръон ва суннат

Ассалому алайкум! Қуръон ва суннатга амал қилса инсонга фақирлик eтиши борасида ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қилмаса етиши бор. Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида марҳамат қилади. وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى۝ 124. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга тор ҳаёт бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», – деди. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 04:41 | Савол-жавоблар | 174 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar