Рўза вақтида нос чекиш

Ассалому алайкум! Рўза вақтида нос чекса бўладими? Томоққа ҳеч нарса ўтмайдику барибир. Мен ҳозир рўза тутиб юрибман. Лекин нос бошимни оёқ-қўлимга жуда азоб берябди. Шундай пайтда рўза вақтида нос чексам бўладими? Ёки қандай вазиятларда чекиш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Қасддан чекканлиги учун каффорат ҳам вожиб бўлади. يفطر بتناول الدخان المعروف ونحوه كالتمباك والنشوق  Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади. (Алфиқҳул Исламий ва Адиллатуҳ). Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 05:45 | Савол-жавоблар | 154 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar