Маблағни сақлаб туриш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, айни вақтда нексия автомашинага етадиган пулим бор. Бу пулни ўйлайманки ҳалол мехнат билан топдим. Ҳозир машинага эхтиёж йўқ. Агар шу пулимни уйда сақлаб қўйсам 4-5 йилдан сўнг худди шунақа машина ололмайман.  Чунки бизнинг мамлакатда инфляция хали бўлиб турибди. Қилган мехнат ҳақим ҳавога учиб кетаётгандек гўё. Энди инфляцияни ўрнини тўлдириб туриш учун пулимни банкка омонатга  қўйсам бўладими? Ҳисоблаб кўрсам деярли инфляцияни ўрнини босадиган миқдорда фоиз қўшиб боряпти. Ойма ой фоизини олиб турмоқчи эмасман. Шунда ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шаръан ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 09:14 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar