Карз ва Закот

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, узр бу масалага жавобни «излаш» бўлимидан топа олмадик. Бир танишимиз бошқа бир инсонга нисобга етган миқдордаги пулни карзга берган. У берилган қарз ҳали эгасига қайтарилмаган (шартлашилган муддат етиб келмаган) ва қарз олган инсон ўша пулдан фойдаланмоқда. Бу вазиятда закот бериш фарз бўладими? Агар бўлса, қарз берувчи закот ажратадими ёки қарз олувчи, яъни нисобга етган пулдан фойдаланаётган кишими? Сизларни Зикр Аҳлидан, бизни эса Зирк Аҳлидан сўровчи қилгани учун Ўзига беадад шукрлар бўлсин! Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фарз бўлади. Бунда қарз олувчи закот ажратмай қарз берувчи ажратади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 14:41 | Савол-жавоблар | 171 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar