Зинодан орттирилган бола

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиқмаганман Аллоҳга шукур 1 та қизим бор. У никохсиз туғилган. Дадам раҳматли қизим туғулгандан кейин 3 кундан кейин оламдан ўтиб қолди. Ёшим 34 ёшда 2-фарзандимга хомиладор бўлиб қолдим, бу ҳам никохсиз, хамма қилган ишим учун тавба қиламан. Шу фарзандим хосиятли хайрли мўмин мусулмон туғлишини хохлайман. Синглим ва онам қаршилар, нима қилишни билмай қолдим, хеч бир эркак никохига олишни хохламайди, нима қилай фарзандим кўп бўлишини хохлайман. Илтимос маслахат беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бандаларнинг ҳоли шу. Аллоҳ таоло эса меҳрибон. Сиз бунақанги нопок ишлар билан шуғилланманг. Астойдил тавба қилиб намоз ва рўзаларни бошланг. Пок бўлсангиз Аллоҳ таоло пок инсонларни рўбарў қилиб қўяди. Сиз каби ҳаёт кечириб астойдил тавба қилиб гўзал ҳаёт қурганлар жуда кўп. Асосийси сиз Аллоҳга тавба қилинг. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 18:00 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar