Уйимиздаги илон

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, уйимизда бир илон бор. Баъзилар илонни ўлдир баъзилар эса ушлаб сот дейди, лекин бир инсон айтдики унга яхши гапирсанг уйингни тарк этади деди. Нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гоҳида жинлар илон шаклига киришади. Инсон уни илон деб ўйлайди. وَحَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ رَافِعٍ، حَدَّثَنَا وَهْبُ بْنُ جَرِيرِ بْنِ حَازِمٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، قَالَ: سَمِعْتُ أَسْمَاءَ بْنَ عُبَيْدٍ، يُحَدِّثُ، عَنْ رَجُلٍ يُقَالُ لَهُ السَّائِبُ - وَهُوَ عِنْدَنَا أَبُو السَّائِبِ - قَالَ: دَخَلْنَا عَلَى أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، فَبَيْنَمَا نَحْنُ جُلُوسٌ إِذْ سَمِعْنَا تَحْتَ سَرِيرِهِ حَرَكَةً، فَنَظَرْنَا فَإِذَا حَيَّةٌ، وَسَاقَ الْحَدِيثَ بِقِصَّتِهِ نَحْوَ حَدِيثِ مَالِكٍ عَنْ صَيْفِيٍّ، وَقَالَ فِيهِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ لِهَذِهِ الْبُيُوتِ عَوَامِرَ، فَإِذَا رَأَيْتُمْ شَيْئًا مِنْهَا فَحَرِّجُوا عَلَيْهَا ثَلَاثًا، فَإِنْ ذَهَبَ، وَإِلَّا فَاقْتُلُوهُ، فَإِنَّهُ كَافِرٌ، وَقَالَ لَهُمْ: اذْهَبُوا فَادْفِنُوا صَاحِبَكُمْ  Бу юқоридаги ҳадиснинг бошқа санад билан қилинган ривояти бўлиб, унда «Абу Саъид Худрийникига кирган эдик, чорпоясининг тагида нимадир қимирлаганини эшитдик. Қарасак, илон экан…» дейилган ҳамда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу уйларда яшайдиган (илон)лар бўлади. Улардан бирортасини кўриб қолсангиз, уч марта ҳайданглар. Кетса кетди, бўлмаса ўлдиринглар, чунки у кофирдир», дедилар-да, уларга «Бориб, биродарингизни дафн қилинглар», дедилар» дейилган. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 18:22 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar