иккинчи аелнинг масаласи

Ассалому алейкум шайх хазратлари! бир танишимнинг илтимоси билан сизга мурожаат килмокдаман. Унинг саволи куйдагича :«мен 51 ешдаман. 31 ешимдан шариат буюрган барча амалларни колдан келганча бажаришга харакат киламан. Бундан 4 йил аввал ,биринчи хотинимга билдирмаган холда бир аелни уз никохимга олувдим. Унинг иккита кизи болиб ,ота-онасининг уйида ,ночор ахволда яшар эди. Мен камбагал болсам хам савоб умидида унга уйланган эдим. Шу кундан бошлаб топганимни 2 ойламга тенг таксимлаб яшай бошладим . Иккинчи аелимнинг уйига хафтада , еки узоги билан ойда бир марта борар эдим. Иккинчисига уйланганимдан кейин,негадир ишларим юришмай ортга кета бошлади.одамлардан озми –копми карз бола бошладим ва охир окибат шу даражага еттики яшаб турган уйимни сотиб карзларни толаб ,узим 1 чи ойлам билан ижарага уй чикиб кетдим. Шу орада оглимни уйлантирадиган болиб колдим ,такдир такозаси билан оглимга 2-чи аелимнинг кизини никохлаб бердим.вазят янада чукурлашди. Хозир улар бир фарзандли болиб тинч тотув яшашмокда. Махфий никохим борлигини биринчи аелим билиб колиб роса жанжал котарди ва имкониятларим чегараланиб иккинчи аелимни олдига кам борадиган болиб колдим.Уйига бир бориб бир бормай юрганимдан кегин у менга оз жинсий хирсини кондира олмаганим ва моддий тарафдан хам ожизлигимни айтиб жавобимни бер деб туриб олди.У менда хафа болиб гаплашмай койганига 4 ой болди.унинг уйига одатдагидек борадиган болсам фарзандларимизнинг ойласи бузилиб кетадими деб коркаман, чунки биринчи хотиним КЕЛИНГА жабр килиши мумкин. Хазрат хозирда мен рухан хам моддий танг ахволда колдим,жуда бошим котиб колди. Иккинчи хотиним тинмай мендан жавобимни бер деб талаб киляпти. Илтимос маслахат беринг. Шумланиш - уй,айол ва уловда деб эштган эдим , иккинчи айолимдан менга шумланиш болиши мумкинми? бу холатда кандай йол тутсам тогри болади ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шу ишни қилишдан олдин маслаҳат сўраганигизда яхши бўлар эди. Аммо у вақтда ўзингизни дунёдаги энг доно одам билар эдингиз. Ўзингиз камбағал бўлсангиз, иккинчи хотин олиб нима қиласиз. Бу ҳолатда шариат кўрсатган ишни, адолатни амалга оширинг.

1 Май 2022, 18:34 | Савол-жавоблар | 176 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar