Биз дўстларимизга номоз ўқишни ўргатсак бўладими?

Ассалому алайкум! Мен яқинда номоз ўқишни бошладим 2 ой булди мен дўстларимга номоз хақида озгина тушунтирдим улар хам номоз ўқимоқчиларини айтишди мен туғри иш қилдимми? Куп марўзаларда узи номозни яқинда бошлаб бировларга ақил булмагин деб айтишади. Узи диний сухбатлар мумкунми уларга тушунтирса буладими ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муборак бўлсин. Яхши қилибсиз, қолганларни ҳам намозга чақиринг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:28 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar