Ичадиган ота ҳақида

Ассалому алайкум! Тарбиясизлик бўлса кечиринг, отам кўп ичади. Мен бундан уяламан, охири ўша дахмазани олиб келмаслик учун отамга бақирдим. Бу қилган ишим гуноҳми? Нима қилишим керак бундай ҳолатларда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бақиришингиз гуноҳ. Чиройли тарзда инкор қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 176 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar