Маҳрам бӯла оладими

Ассалому алайкум! Мен биринчи оилам вафот этгандан кейин бошқа бир аёлга уйландим. Биринчи аёлимдан бир o‘ғил икки қизим бор. Улар бирин кетин балоғатга етишяпти алҳамдулиллоҳ. Мени биринчи оиламдан бo‘лган o‘ғлимга хозирги аёлимни опа-сингиллари маҳрам бo‘лишадими? 2). Қизларимга аёлимни акасичи яъни фарзандларимни o‘гай тоғаларичи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Маҳрам бўлмайди. 2). Маҳрам бўлмайди. Ҳато уларни бир-бирларига никоҳлари ҳам ҳалол. Ўғлингизга аёлингизни опа-сингилини никоҳлаб берсангиз ҳалол бўлади. Шунинг учун улар бир бир бирларига номаҳрамдир. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 10:47 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar