Таҳоратдан олдин

Ассалому алайкум! Агар қайта савол бераётган бўлсам минг бор узр. Кичик хожатдан кейин қанча харакат қилмайлик барибир пешоб оз бўлсада қолиб кетади. Шунинг учун баъзи кишилар намоздан олдин жинсий азосига қоғоз кийдириб қўйишади. Кейин таҳорат олиб шу билан намоз ўқишади. Саволим шу иш жоизми ва намоз вақтида пешоб қоғозга томсачи, бунинг ҳукми қандай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қоғоз кийдириб эмас тешигига пахта тиқиб олиб ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 11:01 | Савол-жавоблар | 146 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar