собиъийлар ҳақида
Ассаламу алайкум, устоз. Ислом энсиклопедиясида о‘қиб қолдим: СОБИ‘ИЙЛАР (ёки ас-Соби‘а), ас-Соби‘ун - аҳл ул-китоб ва аҳл уз-зимма категорияларидан бири, диндорлар билан мажусийлар орасидаги мавқени эгаллаган ва шу туфайли мусулмон жамоасининг "ҳомийлига"дан фойдаланган диний жамоа. Қур‘онда Собиий яҳудийлар ва христианлар қаторида қайд этилиб келган, улар Аллоҳга ва Қиёмат кунига ишонганлари учун Аллоҳнинг марҳаматига эришиб мажусийлардан ажратилганлар.‘‘Улар ҳақида соддароқ туwунтириб бероласизми.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- «Собиийлар» деб, Пайғамбаримиз келишларидан олдин араб мушрикларидан бир гуруҳи ўз қавмларининг буту санамларга сиғинишларини ёқтирмай, ўзлари янги ақийда ахтариб, охири, Иброҳим алайҳиссалом динида юрамиз, деб қавмларидан ажраб чиққан кишиларга айтилади. Бу номни уларга мушриклар берган, яъни, оталарининг динидан бурилганлар, деганидир.
2 Май 2022, 11:52 | Савол-жавоблар | 151 | Ақийда