Нотаниш кишининг пули мэнда қолиб кэтса

Ассалому алейкум шайх ҳазратлари кириб келган рамазон ойи ҳаммамизга муборак бўлсин. Бундан 3 йил аввал мен телефонларга пул тўлаш шахобчасида ишлардим бир киши номер айтиб пул бериб туширмасимдан олдин чиқиб кетди кейин тушурсам пул тушмади ўша номерга телефон қилсам мавжуд емас екан у киши ҳам қайтиб келмади. У кишини пули менда қолиб кетти шу пулни нима қилсам бўлади жавобингиз учун катта рахмат! Аллоҳ умрингизни ва илмингизни бунданда зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Камбағал одамга беринг.

2 Май 2022, 11:52 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar