Мерос ҳақида
Ассалому алайкум! Онам оламдан ўтганларига 6 йил бўлди. Онам тадбиркор аёл эдилар, хисоб китобни мен бўйнимга олганман. Ишни янги бошлаганимда онамни анча олди бердилари бор эди, уларни тўладим. Онамдан битта тилла халқа, узук, онамнинг олтин тишлари қолган. Оилада 3та қиз бор, уларга тиллаларни сотиб тақсимлаб бериш керакми ёки ўзимнинг қарзларимни тўласам хам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Онангиз вафот топганида учта қиздан ташқари қариндошлардан қандай эркак киши бўлганлигини ёзиб юборинг. Масалан онангизни ака-укаси ёки уларнинг ўғилларидан ким бўлган? Онангиздан қолган ҳаққларни ўзингизга ишлатишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 13:54 | Савол-жавоблар | 177 | Турли саволлар