Дорини тил тагига солиш

Ассалому алайкум! Мени тилим оппоқ ярача бўлди. Шу даражада оғриди овқат есам гаприсам кўзимдан ёш келади, тарових намозини ўқий олмай қолдим. Шу кунларда 4 кун кундузлари хам стретопцид таблеткасини туйиб тилимга қўйдим. Эхтиёт бўлиб қандайдир тами сўлак билан ўтгандай бўларди. Оғзимни сув билан чайқардим шу дори қўйган кунларим рўзаси дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шак қилсангиз қазосини тутиб беринг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 22:13 | Савол-жавоблар | 172 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar