Розилик билан берилган пулнинг ҳукми қандай?

Ҳурматли шайх Ҳазратлари! Бир масалада ёрдам берсангиз, Акам кар-соқов ногирони 19 ёшда, додам эса нафақадалар. Аввалида Акам ҳавдовчиликка о‘қитмоқчи эмасдилар. Додам о‘злари рози бо‘либ мен о‘қитаман деб 300.000со‘м, 50.000со‘м бердилар. кейинроқ акам ҳовлимизда сомсахона очмоқчи бо‘лдилар. Бунга ҳам до‘дам рози бо‘лдилар икковлари биргалашиб, боқилаётган молимизни сотишдилар. шефир гишт тахта ва бошқа нарсалар олишди. Додам ёнларидан яна 400-500 минг со‘м пул қо‘шдилар. Энди сомсахонани деворлари ҳам, томи ҳам, шиферлари ҳам битди. Шу кунларда ораларида нима гап о‘тди-ю. Додам акамга "ҳаммаси сенинг бо‘йнида, то‘лайсан"- деб айтдилар. акам бундан жуда ҳафа бо‘либ қарзим бор эканми деб ишни ташаб қо‘йдилар. энди нима қилашни ҳам билмаяптилар. Бу масалада акам қарздорми? Гарчи додам рози бо‘либ берган бо‘лсалар ҳам қарзсан демадилар, балки буйруқ оҳангида айтган бо‘лсалар ҳам, акам қарздор бо‘ладиларми? Маслаҳат беринг!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қарздор бўлмайди.

2 Май 2022, 22:36 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar